Узбек O'zbek
«Бенфика» Мадейра клуби дарвозасига жавобсиз 6та тўп киритди, Фелишдан дубль
Сешанба, 23 Апрел
1981

«Бенфика» Португалия чемпионати 30-турининг якунловчи баҳсида «Маритиму»ни қабул қилиб, 6:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Лиссабонликлар сафидан Жоау Фелиш ва Франко Серви дубль муаллифига айланишди, Фелиш 3-дақиқадаёқ ҳисобни очди. Мезбонлар сўнгги икки голни 88- ва 90-дақиқаларда уришгани эътиборга молик.

«Янги Роналду» деб таъриф берилаётган 19 ёшли Жоау ушбу муваффақиятдан сўнг тўпурарлар баҳсида 5-ўринга кўтарилди. 79-рақам эгаси 22та ўйинда 13 маротаба рақиблар дарвозасини ишғол этган. «Бенфика» эса «Порту»ни тўплар нисбатига кўра ортда қолдириб, яна биринчи ўринга қайтди.

Португалия чемпионати
30-тур, 22 апрель
Бенфика - Маритиму 6:0 (1:0)
Лиссабон, "Да Луш" стадиони. 52 224 томошабин
Голлар: Жоау Фелиш (3, 64), Пицци (49), Франко Серви (71, 88), Эдуардо Сальвио (90).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз