Узбек O'zbek
«Барселона» Артуро Видалга янги битим таклиф қилади
Сешанба, 23 Апрел
2730

«Барселона» раҳбарияти яримҳимоячи бу мавсум Артуро Видалнинг ўйинларидан қониқиш ҳосил қилган.

Испаниянинг Sport нашри берган хабарга кўра, клуб чилилик хавбек билан шартномани узайтирмоқчи. Унинг амалдаги битими 2020 йил ёзигача мўлжалланган, «кўк-анорранглилар» бунга яна бир йил муддат қўшишни мўлжаллашмоқда.

Қайд этилишича, Видалнинг ўзи ҳам клубдаги фаолиятидан рози. У аввалги клублари, жумладан «Бавария» ва «Ювентус»да етарлича ўйин амалиётига эга бўла олмаганидан норози бўлиб келарди.

«Барса»да илк мавсумини ўтказаётган 31 ёшли Артуро Ла Лиганинг 28 ўйинида (улардан 18тасида асосий таркибда) майдонга тушиб, 2та гол урди ва 5та голга сўнгги пасни узатди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз