Узбек O'zbek
Анчелотти: «Мавсумнинг иккинчи ярмида шижоатимиз сўниб қолди»
Сешанба, 23 Апрел
477

«Наполи» бош мураббийи Карло Анчелотти А Сериянинг 33-турида «Аталанта»дан қабул қилинган мағлубият ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. Унинг сўзларини Sky Sport Italia келтириб ўтди.

«Ўйиннинг дастлабки 60 дақиқасида жуда яхши ўйнадик, юқори темпда ҳаракат қилдик, прессинг қўлладик. Лекин рақиб ҳисобни тенглаштиргач, биз ҳам жисмонан, ҳам руҳан ўйинни бериб қўйдик.

Мавсумнинг иккинчи ярмида бизга нимадир етишмаяпти. Бир нечта футболчиларимиз сафдан чиқишди, лекин асосийси, биз шижоат ва қатъиятни йўқотиб қўйдик.

Ҳозир қўлимиздан келадиган ягона иш – иккинчи ўринни қўлга киритишга эътиборимизни жамлаш ва кейинги мавсумга тайёрланиш. Мавсумнинг биринчи қисмини аъло даражада ўтказдик, шундай экан бу жамоа бундан кўпроғига лойиқ ва қодирдир», – деди Анчелотти.

Эслатиб ўтамиз, неаполликлар охирги 6та ўйинда 4та мағлубият ҳамда биттадан дуранг ва ғалаба қайд этишди. Жамоа А Сериянинг сўнгги бешта турини «Фрозиноне», «Кальяри», СПАЛ, «Интер» ва «Болонья» клубларига қарши ўтказади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз