Узбек O'zbek
Ҳадсон-Одои ярим йилга сафдан чиқди
Сешанба, 23 Апрел
2896

АПЛнинг 35-туридаги «Челси»–«Бернли» ўйинида (2:2) мезбонлар ҳужумчиси Каллум Ҳадсон-Одои жароҳат олди.

18 ёшли форвард биринчи бўлим охирида рақиб билан тўқнашувда шикастланиб, оқсоқланган ҳолда майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Педро Родригес ўйинни давом эттирди.

«Ахилл пайи узилиши сабаб мавсумни якунлаётганимдан жуда афсусдаман. Кейинги мавсумда яна ҳам кучлироқ бўлиб майдонга қайтиш учун қаттиқ ҳаракат қиламан», – деб ёзди Каллум Twitter саҳифасида.

Инглиз матбуотининг қайд этишича, одатда бундай турдаги жароҳатдан тикланиш учун тахминан ярим йил вақт талаб этилади. Бу эса Ҳадсон-Одои кейинги мавсумнинг дастлабки қисмини ҳам ўтказиб юборишини англатади.

Маълумот учун, 20-рақам эгаси бу мавсум АПЛда 10та ўйинда майдонга тушиб, битта голга ассистентлик қилди. Европа лигасида эса 9та ўйин ўтказиб, 4та гол муаллифи бўлди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз