Узбек O'zbek
«Манчестер Сити» Йович учун «Реал» билан курашади
Душанба, 22 Апрел
2090

«Айнтрахт» ҳужумчиси Лука Йович хизматига «Манчестер Сити» клуби қизиқиш билдирмоқда.

Goal хабарига кўра, 21 ёшли сербиялик «Бенфика» ҳужумчиси Жоау Фелиш билан бирга инглизларнинг ёзги трансфер ойнасидаги нишони ҳисобланади.

Йовичга «Реал» ҳам даъвогарлик қиляпти. Аввалроқ, мадридликлар футболчи билан оғзаки келишувга эришгани ва унинг трансфери учун 50-60 миллион евро тўлаши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Жорий мавсумда 21 ёшли футболчи барча мусобақаларда 40та ўйин ўтказиб, 24та гол урган ва 7та голга ҳаммуаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз