Узбек O'zbek
Улуғбек Бақоев: «Футболчилар руҳий босимдан чиқиб кетиши муҳим эди»
Якшанба, 21 Апрел
1702

Суперлига 5-туридан ўрин олган «Сўғдиёна» - «Металлург» ўйинидан сўнг ҳар икки жамоанинг бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Анжуманнинг биринчи қисмида жиззахликлар мураббийи Улуғбек Бақоев журналистларнинг саволларига жавоб берди.

«Кетма-кет мағлубиятлардан сўнг футболчиларда руҳий тушкунлик кўзга ташланганди. Шу сабаб бугун ғалаба қозонишимиз жуда муҳим эди. Ўйинга яхши тайёрлангандик. Футболчилар ҳисобда олдинга чиқиб олганимиздан кейин натижани ушлаб қолишга қаттиқ ҳаракат қилиб, гол ўтказиб юборишдан қўрқиб ўйнашди. Бу эса ўйин давомида ҳам руҳий босимни юзага келтирди.

Футболсиз қоламан деб ўйламаганман, шу сабаб ишсиз юрган вақтимда ҳам тайёрланиб юрдим. Бир кун имконият берилишини билардим. Жарима зарбаларини ўйиндан аввал машқ қилганмиз, лекин қайси вазиятда ким зарба беришини футболчиларнинг ўзлари ҳал қилишлари керак эди»,- деб Бақоевнинг сўзларини келтирмоқда Tribuna.uz мухбири.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз