Узбек O'zbek
Тошкентда пара-атлетика бўйича Ўзбекистон чемпионати старт олди
Якшанба, 21 Апрел
230

Бугун, 21 апрель куни Тошкентда пара-атлетика бўйича Ўзбекистон чемпионати старт олди. Ушбу мусобақа келаси йили Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган Паралимпия ўйинларига саралаш вазифасини бошлаб бериши билан аҳамиятли.

«Турнир ғолиблари терма жамоа таркибига жалб қилиниб, олдинда турган мусобақаларга, хусусан, Токио Олимпиадасига ҳозирлик кўришади. Шу боис ҳам Республикамизнинг барча вилоятларидан келган пара-атлетлар унда бор кучини намойиш этишади. Гарчи пойтахтимизда мусобақалар учун ноқулай об-ҳаво бўлишига қарамасдан, иштирокчилар ўзларининг метин иродаси ва ғайратини яна бир бор намоён қилишмоқда», дейилади Миллий олимпия қўмитаси хабарида.

Мусобақанинг очилиш маросимида МОҚ мутасаддилари, ОАВ ходимлари ва эстрада юлдузлари иштирок этишди. Бугун баландликка сакраш, ядро улоқтириш, 100 ва 200 метрларга югуриш бўйича беллашувлар ўтказилади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз