Узбек O'zbek
РПЛ. "Зенит" 95-дақиқада урилган гол сабаб "Краснодар"ни мағлуб этди
Якшанба, 21 Апрел
1037

Россия чемпионати 24-тур марказий ўйини ниҳоясига етди. 

Унда "Краснодар" ўз майдонида "Зенит"ни қабул қилиб, 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди. 

Майдон эгалари сафида Игнатьев ҳамда Перейра 1тадан гол урган бўлса, меҳмонлар сафида Ракицкий ўз ҳисобига бир ёзиб қўйди ҳамда Дзюба дублга эришди. 

Шу тариқа, мусобақа жадвалида пешқадамлик қилаётган "Зенит" очколари сонини 51тага етказиб олди ва энг яқин таъқибчиси "Локомотив"дан 8 очко илгарилаб кетди. 

"Краснодар" эса 42 очко билан 3-поғонани банд қилиб турибди. 

Краснодар – Зенит 2:3 (1:1, 1:2)

Голлар: 0:1 – 19 Дзюба, 1:1 – 25 Игнатьев, 1:2 – 69 Ракицкий, 2:2 – 90 Перейра, 2:3 – 90 Дзюба. 

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз