Узбек O'zbek
Роналду кучли бешликда чемпион бўлиш борасида мукаммал натижа қайд этди
Якшанба, 21 Апрел
6706

«Ювентус» А Сериянинг 33-турида «Фиорентина»ни мағлуб этиб (2:1), чемпионат ғолибига айланди, жамоа етакчиларидан бири Криштиану Роналду илк маротаба Италия чемпиони бўлди.

34 ёшли португалиялик бунга қадар «Манчестер Юнайтед» таркибида Англия, «Реал» билан эса Испания чемпиони бўлишга эришганди. Шу тариқа, у Англия, Испания ва Италия чемпионатларида ғалаба қозонган тарихдаги илк футболчига айланди.

Эндиликда Роналдунинг шахсий жамғармасида АПЛнинг 3та, Ла Лиганинг 2та ва А Сериянинг 1та олтин медали бўлади.

Маълумот учун, 7-рақам эгаси ҳисобида А Сериянинг 27та ўйинида урилган 19та гол ва 11та ассист бор. Криштиану бу натижа билан тўпурарлар рўйхатида 4-ўринда бормоқда, пешқадам Фабио Квальярелла ундан учта кўпроқ гол урган. «Гол+пас» тизими бўйича ҳар иккала футболчи 30 очкога эга.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз