Узбек O'zbek
«Локомотив»–«Ал-Иттиҳод»: Реванш арафасидаги машғулотлардан фотожамланма
Якшанба, 21 Апрел
1336

«Локомотив» ОЧЛ гуруҳ босқичининг дастлабки 3та ўйинида 3 очко тўплаган. Натижада эртага, 22 апрель куни Тошкентда «Ал-Иттиҳод»га қарши кечадиган ўйиннинг «темирйўлчилар» аҳамияти ўта юқори.

«Локо» икки ҳафта олдин Жиддадаги баҳсда 2:3 ҳисобида мағлуб бўлганди. Жамоа 0:2 ҳисобида ортда бораётиб, ҳисобни тенглаштиришга эришган, аммо 94-дақиқада гол ўтказиб юборгач яна очкосиз қолганди.

Иккинчи давра олдидан Андрей Фёдоров шогирдлари «B» гуруҳида сўнгги ўринни эгаллаб туришибди. «Локомотив» ва Қатарнинг «Ар-Райян» клублари 3 очкодан жамғарган, БААнинг «Ал-Ваҳда» ва Саудия Арабистонининг «Ал-Иттиҳод» жамоалари ҳисобида 6 очкодан мавжуд.

«Ал-Иттиҳод»га қарши ўйин эртага, душанба куни «Локомотив» стадионида соат 18:00да бошланади. Бугун ҳар иккала жамоа аъзолари ўйинолди расмий машғулотларини ўтказишди. Tribuna.uz фотомухбири жараёндан энг сара суратларни тақдим этади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз