Узбек O'zbek
Бундеслигада 0:6 ҳисобида ютқазган жамоа бош мураббийи ишдан бўшатилди
Якшанба, 21 Апрел
2458

«Штутгарт» Бундеслиганинг 30-турида «Аугсбург« меҳмони бўлиб, 0:6 ҳисобида ютқазди. Ушбу мағлубиятдан кейин клуб бош мураббийи Маркус Вайнцирль ишдан бўшатилган.

Штутгартликлар охирги 4та ўйиннинг 3тасида мағлуб бўлишди. Жамоа ҳозир 16-ўринда бормоқда, агар мавсум якунигача юқорига кўтарила олмаса, Бундеслигадаги ўрнини сақлаб қолиш учун ўтиш ўйинларида қатнашишига тўғри келади.

Бунгача клубнинг ёшлар жамоасини бошқариб келган Нико Виллиг вақтинча бош мураббий этиб тайинланган.

Қайд этиш керак, бу «Штутгарт»нинг жорий мавсумдаги илк марта бош мураббийни алмаштириши эмас. Клуб октябрь ойида туркиялик Тайфун Коркутни 9 ойлик фаолиятидан сўнг истеъфога чиқариб, ўрнига Маркус Вайнцирлни тайинлаган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз