Узбек O'zbek
«Аякс» 156та гол билан рекорд ўрнатди
Якшанба, 21 Апрел
6231

«Аякс» Нидерландия чемпионатининг 31-турида «Гронинген»ни сафарда кичик ҳисобда мағлуб этди. Ўйиндаги ягона гол 78-дақиқада Клаc-Ян Хунтелар томонидан урилди.

35 ёшли ҳужумчининг ушбу голидан сўнг жорий мавсум «Аякс» учун клуб тарихидаги энг сермаҳсулига айланди – жамоа мавсум бошидан буён барча мусобақалар доирасида 156 марта рақиблар дарвозасини ишғол этди.

Ушбу голлардан 107таси – Эредивизияда, 32таси – Чемпионлар лигасида, 17таси – Нидерландия кубогида урилган.

Эрик Тен Ҳаг жамоаси ҳозиргача ушбу учала мусобақадаги иштирокини давом эттирмоқда: Эредивизия жадвалини бошқариб боришмоқда, Нидерландия кубоги финалида «Виллем II» клубига қарши ўйнашади; ЕЧЛ ярим финалида эса «Тоттенҳэм» билан баҳс олиб борадилар.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз