Узбек O'zbek
Анри MLS`даги собиқ клубига қайтди
Якшанба, 21 Апрел
8500

«Монако»нинг собиқ бош мураббийи Тьерри Анри фаолиятини MLS`да давом эттиради.

Sky Sports хабарига кўра, 41 ёшли француз «Нью-Йорк Ред Буллс» клуби билан музокаралар ўтказиб, битимнинг барча шартларини келишиб олган. Нью-Йорк шаҳри клуби бу ҳақда кейинги ҳафта эълон қилиши кутиляпти.

Қайд этиш керак, Анри учун ушбу клуб бегона эмас – у 2010-2014 йилларда «Нью-Йорк Ред Буллс» таркибида ўйнаган, 135та ўйинда майдонга тушиб, 52та гол муаллифи бўлган. У жамоа сафида икки маротаба лиганинг Шарқ минтақаси ғолиби бўлганди.

Ҳозирда эса клуб мавсумнинг дастлабки 7та ўйинидан фақат биттасида ғалаба қозониб, жадвалда 9-ўринда бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, Анри Бельгия миллий жамоасида ёрдамчи мураббий бўлиб ишлаб, кейин 2018 йил октябрь ойида «Монако»га бош мураббий бўлган ва у ердаги уч ойлик фаолияти мобайнида фақат 5та ўйинда ғалаба қозона олганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз