Узбек O'zbek
Рустам Ашурматов Жанубий Кореяда илк голини урди
Шанба, 20 Апрел
1904

Жанубий Кореянинг Кей Лига 2 мусобақасида 7-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Рустам Ашурматов тўп тепадиган «Гуангжу» клуби ўз майдонида Жавлон Иброҳимовнинг «Сувон Сити» клубини қабул қилиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Мезбонларнинг илк голи ҳамюртимиз номига ёзилди. У 13-дақиқада Жанубий Кореядаги голлари ҳисобини очди. Жавлон Иброҳимов жамоасининг қайдномасига киритилмади.

Бу натижадан сўнг, «Гуангжу» 15 очко билан 1–ўринда, «Сувон Сити» эса 8 очко билан 6–ўринда бормоқда. 

Жанубий Корея, Кей Лига 2 
7-тур, 20 апрель
«Гуангжу» - «Сувон Сити» 2:1
Голлар: Ашурматов (13), Фелипе (44 пен) – Эгбучунам (74)

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз