Узбек O'zbek
«Реал» Йович трансфери бўйича музокараларни якунламоқда
Жума, 19 Апрел
1180

«Реал» ва «Айнтрахт» клублари ҳужумчи Лука Йович трансфери бўйича музокараларни ижобий якунлаш арафасида, деб хабар бермоқда AS.

Манба маълумотига кўра, харид суммаси 50-60 млн еврони ташкил этмоқда. Ушбу суммадан 20 фоизи Луканинг собиқ клуби «Бенфика»га тегишли бўлади.

Қайд этилишича, «Реал» сербиялик ҳужумчи учун курашда «Бавария»ни ортда қолдирган. Унга «Барселона» ҳам бефарқ эмаслиги айтиб келинган, аммо ўтган ҳафта каталонияликлар бу рақобатдан чиқишгани хабар қилинганди.

Қўшимча қилинишича, Йовичнинг трансфери муносабати билан «Реал» «Райо Вальекано»да ижара асосида ўйнаётган ҳужумчиси Рауль де Томасни ортга қайтармайдиган бўлган. Бунгача 24 ёшли испан Карим Бенземага ўринбосар сифатида кўриб келинаётганди.

Эслатиб ўтамиз, 17 апрель куни «Айнтрахт» Лука Йовичнинг трансфер ҳуқуқини «Бенфика»дан сотиб олганини эълон қилганди. 21 ёшли ҳужумчи  Лиссабондан Франкфуртга 2017 йил ёзида ижара асосида кўчиб ўтганди.

8-рақам эгаси бу мавсум Бундеслиганинг 27та ўйинида 17+5, Европа лигасининг 12та баҳсида 8+1 маҳсулдорлик натижасига эришган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз