Узбек O'zbek
Видео: Льорентенинг голи қўл билан урилганмиди?
Пайшанба, 18 Апрел
7655

Чемпионлар лигаси чоракфинал босқичи доирасида «Манчестер Сити» ва «Тоттенҳэм Ҳотспур» ўртасида кечган жавоб учрашувидаги ҳал қилувчи вазиятлардан бири 73-дақиқада рўй берди.

Триппьер чап қанотдан рақиб жарима майдонига тўп узатди ва тўп борган нуқтада лондонликлар ҳужумчиси Фернандо Льоренте пайдо бўлиб, бели билан тўпни дарвозага йўллади.

Ўйин бош ҳаками Жунайт Чақир бир неча дақиқа давомида ушбу вазиятнинг видеотакрорини кузатди ва якунда голни ҳисобга олишга қарор қилди.

Қайд этиш керакки, агар тўп дарвозага бормаганида бу вазиятда ҳакам «Ман Сити» дарвозасига пенальти қўйиши керак бўларди, чунки тўпга олдинроқ мезбонлар ҳимоячиси Эмерик Ляпорт қўли билан тегинганди.

Ўйиндан кейинги интервьюсида «Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола Льорентенинг голи қўл билан урилганини айтиб ўтганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз

06.08
Август