Узбек O'zbek
Видео: Чақир «Сити»нинг қўшимча дақиқалардаги голини VAR ёрдамида бекор қилди
Пайшанба, 18 Апрел
11973

Чемпионлар лигаси 1/4 финалида «Манчестер Сити» ва «Тоттенҳэм Ҳотспур» ўртасида кечган жавоб учрашувининг қўшимча дақиқалари драматик кечди.

Майдон эгалари ўйинга қўшиб берилган учинчи дақиқада бешинчи голни уриб, керакли натижага эришишлари ва яримфиналга йўл олишлари мумкин эди, аммо ўйинни бошқариб борган туркиялик ҳакам Жунайт Чақир видеотакрорни кўриб чиққанидан кейин Раҳим Стерлингнинг голини бекор қилди. Ҳакам бу вазиятда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Бернарду Сильва орқали рикошет бўлиб келган пасни қабул қилган Серхио Агуэро офсайдда қолган, деб топди.

Қайд этиш керакки, Чақир бу ўйинда «шаҳарликлар» дарвозасига урилган учинчи голда ҳам видеотакрорга мурожаат қилди, лекин у VAR ёрдамида Льорентенинг голи қўл билан эмас, бел билан урилган деб топиб, голни ҳисобга олганди.

Биринчи ўйинида 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган «Тоттенҳэм» сафардаги 3:4 ҳисобидаги мағлубиятга қарамасдан, Чемпионлар лигаси яримфиналига чиқди. Лондонликлар яримфиналда «Аякс»га қарши ўйинлар ўтказади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз

06.08
Август