Узбек O'zbek
Гвардиола фожиаси акс этган фото: Қувонч ва алам орасидаги 30 сония
Пайшанба, 18 Апрел
14080

Катта ўйинларда исталган воқеаларни кутиш мумкин.

Буюк ҳимоячиларнинг болаларча хатолари.

Голлар ёмғири.

VAR.

Ва Хосеп Гвардиоланинг фожиаси.

2012 йилда у барча совринларни ютиб бўлгач, буюк «Барселона»дан кетганди. Ўшандан буён у Чемпионлар лигаси финалига чиқа олмай келмоқда. У кучли «Бавария» ва қудратли «Манчестер Сити» билан йўлидаги барча рақибларни яксон этди, аммо Чемпионлар лигасида омадсизликка учрайверди.

«Тоттенҳэм»га қарши ўйинга қўшиб берилган дақиқаларнинг учинчисида Эриксен ўз жамоаси жарима майдони яқинида тўп узатишда хатога йўл қўйди, у тепган тўп Бернардо Сильвага тегиб лондонликлар жарима майдонига қайтди, тўпни эгаллаб олган Серхио Агуэро дарвоза қаршисида турган Раҳим Стерлингни топди ва англиялик ҳужумчи осонлик билан дарвозани ишғол қилди. «Тоттенҳэм» ҳимоячилари газонга қулашди, «Манчестер Сити» футболчилари қувончдан осмонга сапчишди. Аммо бу қувонч узоққа чўзилмади, видеотакрорга мурожаат қилган ўйин ҳаками Жунайт Чақир Агуэро Сильвадан келаётган тўпни қабул қилаётганида офсайдда бўлган деб топди ва голни бекор қилди. Бахтиёрлик билан қайғули фожианинг ораси 30 сония бўлди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз