Узбек O'zbek
Ян Облак «Атлетико» билан шартномасини узайтирди
Чоршанба, 17 Апрел
908

«Атлетико» дарвозабон Ян Облак билан 2023 йил ёзигача муддатга янги шартнома тузганини эълон қилди. Аввалги битим 2021 йилгача мўлжалланган эди.

Облак Мадрид клубида 2014 йилдан буён ўйнаб келади. 26 ёшли словениялик бу мавсум Примеранинг 32та ўйинида майдонга тушиб, 21та гол ўтказиб юборди, 18та баҳсда дарвозасини дахлсиз сақлаб қолди.

«Атлетико» мавсум якунланишига 6та тур қолганда 65 очко билан 2-ўринда жойлашган. Жамоа пешқадам «Барселона»дан 9 очкога ортда қолгани ҳолда учинчи ўриндаги «Реал»дан 4 очко олдинда боряпти.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз