Узбек O'zbek
Россия футбол клуби хоккейчи билан шартнома имзолади
Чоршанба, 17 Апрел
2038

Набережние Челни шаҳрининг КАМАЗ футбол клуби Қозоннинг «Оқ Барс» хоккей клуби ҳужумчиси Артём Лукоянов билан шартнома имзолади.

30 ёшли хоккейчи жума куни янги клуби сафига келиб қўшилади ва «Уфа-2»га қарши ўйинга тайёргарлик кўради.

КАМАЗ Россиянинг нуфузи жиҳатидан учинчи лигаси ҳисобланмиш ПФЛнинг «Урал-Поволжье» минтақасида 32 очко билан 2-ўринда боряпти.

Лукоянов Континентал Хоккей Лигасининг (КХЛ) бу мавсумдаги 66та ўйинида 25 очко жамғарган (13 гол + 12 пас).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз