Узбек O'zbek
ОАВ: Салоҳ «Ливерпуль»дан кетишни истамоқда
Чоршанба, 17 Апрел
21232

Ҳужумчи Муҳаммад Салоҳ «Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп билан тил топиша олмаётгани сабаб клубдан кетиши мумкин, деб хабар тарқатди AS.

Нашрга кўра, 26 ёшли мисрлик футболчи «қизиллар» сафида ўзини ўта ноқулай ҳис қила бошлаган ва шу боис клуб раҳбариятига жамоани тарк этиш истагида эканини маълум қилиб, ўзини трансферга қўйишларини сўраган. Ўз навбатида, «Ливерпуль» мутасаддилари уни таркибда мажбуран олиб қолмоқчи эмас.

Маълумот учун, Салоҳ бу мавсум мерсисайдликларнинг 45та ўйинида 22+10 маҳсулдорлик натижасини қайд этган. Аввалроқ унга «Реал»дан қизиқиш борлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз