Узбек O'zbek
«МЮ» раҳбарияти Сульшерга камида учта трансферни ваъда қилди
Чоршанба, 17 Апрел
8311

«Манчестер Юнайтед» раҳбарияти бош мураббий Оле-Гуннар Сульшерга ёзда таркибни кучайтириш кафолатини берган, деб хабар беради Manchester Evening News.

Манбага кўра, раҳбарият норвегиялик мутахассисга янги мавсум олдидан камида уч нафар футболчи харид қилишга ваъда берган.

Аввалроқ тарқалган хабарларда «МЮ»нинг трансферлар шорт-листидан қуйидаги 6 футболчи: Аарон Ван-Биссака, Деклан Райс, Жейдон Санчо, Каллум Ҳадсон-Одои, Рафаэль Варан ва Сауль Ньигес жой олгани айтилган эди.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда манкунианликлар АПЛ жадвалида 64 очко билан 6-ўринда бормоқда. 4-5-ўринлардаги «Арсенал» ва «Челси» 66 очкодан жамғарган. «Юнайтед» мавсумни «Эвертон», «Манчестер Сити», «Челси», «Ҳаддерсфилд» ва «Кардифф»га қарши ўйинлар билан якунлайди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз