Узбек O'zbek
Зидан: «Кейинги мавсумда аниқ яхшироқ ўйнаймиз»
Сешанба, 16 Апрел
2732

«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан Ла Лиганинг 32-туридаги «Леганес»га қарши ўйин (1:1) ҳақида қуйидагича фикр билдирди.

«Биринчи бўлим менга ёқмади, иккинчи таймни бироз яхшироқ ўтказдик. Чунки мағлубиятдан қутулиб қолдик. Таассуротларим унчалик яхши эмас, шу билан бирга ёмон деб ҳам бўлмайди – боиси биз ҳисобни тенглаштиришнинг уддасидан чиқдик, «Леганес» эса ўз уйида жуда кам гол ўтказади. 

Бу мавсумда ҳеч қанақа соврин юта олмаслигимизни биламиз. Олтита ўйин қолди, уларда яхшироқ ўйин кўрсатишимиз керак. Кейинги мавсумда ўйинимиз аниқ яхшиланади. Лекин буни ҳозироқ амалга оширишга уринамиз», – деган Зиданнинг сўзларини келтирди AS.

«Қироллик клуби» Примера якунига 6 тур қолганда 61 очко билан учинчи ўринда бормоқда. Мадриднинг бошқа бир клуби «Атлетико» билан орадаги фарқ 4 очкога тенг.

«Қаймоқранглилар» навбатдаги турни якшанба куни ўз майдонларида «Атлетик»га қарши ўтказишади. Шундан сўнг жамоани «Хетафе», «Райо Вальекано», «Вильярреал», «Реал Сосьеадад» ва «Бетис»га қарши баҳслар кутмоқда.
\

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз