Узбек O'zbek
Сон Ҳёнг Мин Жанубий Кореядаги ўрмон ёнғинлари қурбонларига пул ажратди
Сешанба, 16 Апрел
2589

«Тоттенҳэм» яримҳимоячиси Сон Ҳёнг Мин Жанубий Кореядаги ўрмон ёнғинлари қурбонларига 100 минг фунт миқдорида хайрия маблағи ажратди.

«Хорижда яшаётган бўлсам-да, ватанимда нималар бўлаётганидан хабардорман. Ватанимда катта фалокат рўй берганда шундай йўл тутишни жоиз деб биламан. Гап пулда эмас, энг муҳими қурбонлар учун нимадир қила олишингда», – деган хавбекнинг сўзларини келтирмоқда Goal.

Маълумот учун, апрель ойи бошида Канвондо провинциясида Жанубий Корея тарихидаги энг йирик ўрмон ёнғинларидан бири юз берган. 4 апрель куни кечаси трансформатор чақнаши оқибатида келиб чиққан ёнғин тезда игнабаргли ўрмонлар билан қопланган тоғ ёнбағирларига ёйилиб кетган. Кучли шамол натижасида аланга остидаги ҳудуд кенгайиб, 250 гектарни қамраб олган.

Ҳодиса оқибатида 2 киши қурбон бўлган, 11 киши турли даражада куйиш жароҳатини олган. 400га яқин уй вайрон бўлиши оқибатида юзлаб одамлар уйсиз қолган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз