Узбек O'zbek
Россия Португалия прокуратурасидан Football Leaks асосчиларидан бири ҳақида маълумот сўради
Сешанба, 16 Апрел
1303

Россия ҳукумати Португалия расмийларидан Football Leaks сайти асосчиларидан бири экани айтиладиган Руй Пинту ҳақида маълумот беришни сўраб мактаб йўллади. Бу ҳақда The Portugal News мамлакат бош прокуратурасига асосланган ҳолда хабар бермоқда.

Руй Пинту 16 январь куни ўзи яшаб келган Будапештда ҳибсга олинган ва 21 мартда Португалияга экстрадиция қилинган. У Лиссабоннинг «Спортинг» клуби ва  Doyen Sports инвестицион фондининг компьютер тизимларига ноқонуний кирганликда, шунингдек, сир сақланиши лозим бўлган ҳужжатларни (шу жумладан, футболчилар билан шартномаларни ҳам) оммага ошкор қилишда айбланмоқда.

Қайд этилишича, рус ҳукумати 30 ёшли хакерни қатор жиноятларда айбламоқда. Унга Бельгия, Франция ва Нидерландия ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлари ҳам бефарқ эмас, аммо улар Россиядан фарқли тарзда, Пинту билан ўз мамлакатларида содир этилгани гумон қилинаётган солиққа оид фирибгарлик жиноятларини фош қилишда ҳамкорлик қилиш ниятидалар.

Маълумот учун, Football Leaks 2015 йилда очилган сайт бўлиб, у Европа спортидаги молиявий қинғирликларни ошкор қила бориши билан ном қозонган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз