Узбек O'zbek
Николя Пепе учун 60 млн евро таклиф қилинди
Сешанба, 16 Апрел
3316

«Интер» «Лилль» ҳужумчиси Николя Пепе учун курашга қўшилди.

France Football хабарига кўра, «нерадзурри» ивуарлик футболчи юзасидан 60 млн евро қийматга эга дастлабки таклифни юборишга улгурган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Лилль» президенти 23 ёшли ҳужумчи ёзда жамоани тарк этишини тасдиқлаган эди.

ОАВда Пепенинг хизматларига «Бавария», «Барселона», «ПСЖ» ва «Арсенал» қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар бор. Унинг учун рақобатда Мюнхен клуби фаворит сифатида кўрсатилмоқда.

Маълумот учун, Николя мавсум биринчи дивизионнинг 32та турида қатнашиб, ўз ҳисобига 19та гол (улардан 8таси пенальтидан) ва 11та голли узатмани ёзиб қўйган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз