Узбек O'zbek
Франция чемпионатида март ойининг энг яхши футболчиси эълон қилинди
Сешанба, 16 Апрел
4818

«Марсель» ҳужумчиси Марио Балотелли март ойи якунларига кўра Франция биринчи дивизионидаги энг яхши футболчи деб топилди.

Франция футболчилар касаба уюшмасидан маълум қилишларича, Балотелли сўровномада жами овозларнинг 45 фоизини тўплашга эришган. Бу билан у Килиан Мбаппе («ПСЖ», 35% овоз), Мусса Дембеле («Лион», 20%) каби номинантнларни ортда қолдирган.

Қайд этиш керак, март ойида Мбаппе ва Дембеле биринчи дивизионнинг 4та ўйинида қатнашиб, 5тадан гол муаллифи бўлишганди. Балотелли эса ўтган ойдаги 4 ўйинда 4та гол урган.

Эслатиб ўтамиз, 28 ёшли Марио «Марсель» сафига қишки трансферлар вақтида «Ницца»дан бориб қўшилганди. У марселликлар сафида лиганинг 11та ўйинида қатнашиб, 7+1 маҳсулдорлик натижасини қайд этди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз