Узбек O'zbek
Бартомеу Гризманн трансфери ҳақида гапирди
Сешанба, 16 Апрел
6123

«Барселона» президенти Хосеп Мария Бартомеу «Атлетико» ҳужумчиси Антуан Гризманн трансфери борасидаги хабарларга изоҳ берди. Аввалроқ каталонияликлар клуби франциялик ушбу футболчи хариди ғоясидан воз кечгани ҳақида маълумот тарқалган эди.

«Гризманннинг «Атлетико» билан шартномаси бор. У жуда яхши ўйинчи. Мен уни келгусида ҳам Примерада кўришни истаган бўлардим. Ла Лигада буюк футболчилар тўп сурадилар.

Охирги сўзни доимо футболчининг ўзи айтади. Буюк ўйинчилар улкан клубларда ўйнайдилар, трансфер қилиш уларни кўндириш керак бўлади. «Барселона» футболчилари билан Гризманн ҳақида гаплашганим йўқ. Биз бу борада «Атлетико» билан музокара ўтказмаяпмиз. Гризманн ва унинг атрофидагилардан ҳам ҳозирча ҳеч қандай хат-хабар бўлгани йўқ», – деган Бартомеунинг сўзларини келтирмоқда Mundo Deportivo.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 28 ёшли Антуан «Барселона»га ўтишга рози экани хабар қилинганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз