Узбек O'zbek
«Аякс»нинг 54 нафар мухлиси Туринга қуролланган ҳолда келди
Сешанба, 16 Апрел
9909

ЕЧЛ чорак финалининг «Ювентус»га қарши жавоб ўйини учун Туринга келган «Аякс» мухлисларидан 54 нафари Италия полицияси томонидан қўлга олинган.

Журналист Жанлука Ди Марционинг сайтида хабар қилинишича, ҳибс этилган мухлисларда қуроллар, петардалар ва тутун тарқатувчи шашкалар топилган. Шу туфайли улар Италиядан чиқариб юборилиши айтилган.

Италия Ички ишлар вазири Маттео Сальвини фейсбукдаги саҳифасида мазкур ҳолатга қуйидагича муносабат билдирди:

«Полицияга раҳмат. Италияга тартибсизликлар келтириб чиқариш мақсадида келишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Бизнинг стадионларимиз ва шаҳарларимиз хунрезликлар учун ёпиқ!»

Эслатиб ўтамиз, «Ювентус»-«Аякс» ўйини бугун, 16 апрель куни Тошкент вақти билан соат 00:00да старт олади. Амстердамдаги илк ўйин 1:1 ҳисобида якунланганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз