Узбек O'zbek
«Аякс« бош мураббийи: «Фақат Роналду билан банд бўладиган алоҳида футболчи тайинламаймиз»
Сешанба, 16 Апрел
4710

«Аякс» бош мураббийи Эрик тен Хаг ЕЧЛ чорак финали доирасида бугун «Ювентус»га қарши кечадиган жавоб ўйини олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Биз ўйин давомида фақат Криштиану Роналдуни шахсан қўриқлаш билан шуғулланувчи алоҳида футболчи ажратмаймиз. Де Йонгнинг ўйинда қатнашиши масаласи ҳали очиқ турибди, унинг ҳолатига охирги машғулотлардан кейин баҳо берамиз. Лекин бизда вариантлар етарлича.

«Ювентес» – фаворит. Айниқса Амстердамдаги ҳисоб (1:1)дан кейин. Агар яхши ўйин кўрсата олсак, исталган тўсиқни енгиб ўта оламиз.

Агар 2017 йилда Европа Лигаси финалида ўйнаган «Аякс» билан ҳозиргисини солиштирадиган бўлсам, биз анчагина кучайишга эришганмиз ва буни ўйиндан ўйинга исботлаб бормоқдамиз», – деган тен Хагнинг сўзларини келтирмоқда УЕФА расмий сайти.

Эслатиб ўтамиз, «Алянц Стэдиум»даги ўйин Тошкент вақти билан чоршанбага ўтар кечаси соат 00:00да бошланади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз