Узбек O'zbek
«Арсенал» кучли тўртликка қайтди
Сешанба, 16 Апрел
3047

Англия Премьер-лигасининг 34-турида «Уотфорд» «Арсенал»ни қабул қилди. Уотфорддаги «Викарэйж Роуд» стадионида кечган учрашув меҳмонларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйиннинг 10-дақиқасида «Арсенал» ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг ўйиндаги ягона голга муаллифлик қилди. Бу вазиятда габонлик ҳужумчи рақиб дарвозабони Бен Фостерни таъқиб қилиб, уни хато қилишга мажбур этди.

Бу голдан бир дақиқа ўтиб учрашув бош ҳаками Крейг Поусон «Уотфорд» ҳужумчиси Трой Динига Лукас Торрейрага тирсаги билан зарба бергани учун тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатди ва мезбонлар ўйиннинг қолган қисмини бир киши кам бўлиб ўтказишди.

Бу ғалаба эвазига «Арсенал» 66 очко тўплаган ҳолдда Англия чемпионати турнир жадвалида «Челси»ни қувиб ўтиб, 4-ўринга кўтарилган. «Уотфорд» 46 очко билан 10-ўринда жойлашган.

Англия чемпионати 
34-тур
Уотфорд – Арсенал 0:1
(0:1, 0:0)
Гол: 0:1 – 10 Обамеянг.
Уотфорд – Фостер, Янмат, Кабаселе, Кэткарт, Мазина (Сема, 86), Фемения (Саксесс, 59), Капу, Дукуре, Хьюз, Дини, Грэй.
Арсенал – Лено, Мустафи, Мавропанос (Гендузи, 59), Косьельни, Монреаль, Торрейра (Ўзил, 46), Чака, Мхитарян, Рэмзи (Мэйтленд-Найлз, 68), Ивоби, Обамеянг.
Огоҳлантиришлар: Капу (54), Хьюз (86).
Четлатиш: Дини (11).

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз