Узбек O'zbek
“Ювентус”нинг кечиккан чемпионлиги, “Наполи” ва “Интер”нинг ишончли ғалабалари ва Италияда турнинг бошқа воқеалари
Душанба, 15 Апрел
1996

Дам олиш кунлари Италия чемпионатида 32-тур ўйинлари ўтказилди. Унда эътиборга лойиқ бўлган бир қанча қизиқарли воқеалар юз берди.

“ЮВЕНТУС” ЧЕМПИОНЛАР ЛИГАСИ ЎЙИНИ ТУФАЙЛИ ЧЕМПИОНЛИКНИ КЕЧИКТИРДИ

“Ювентус” сафарда камтарона СПАЛ билан ўйнади. Жамоа бу баҳсда камида 1 очкони қўлга киритса, муддатидан олдин чемпион бўлиши мумкин эди.

Аммо, бош мураббий Массимилиано Аллегри ўйинга захира таркибни туширди. Сабаби оддий эди, туринликларни кейинги ҳафтада Чемпионлар Лигасидан ўрин олган “Аякс”га қарши муҳим ўйин кутиб турган эди. Натижада, “Ювентус” иштиёқи баланд бўлган СПАЛ қаршилигини синдира олмади.

30-дақиқада туринликларнинг ёш ҳужумчиси Мойзе Кен ҳисобни очди. Иккинчи бўлим бошланиши билан Кевин Бонифацци гол уриб, мувозанатни тиклади. Ўйин тугашига 15 дақиқа қолганида Сержио Флоккари жамоасига ғалаба келтирувчи голни урди.  

Бу натижадан сўнг, “Ювентус” 84 очко билан пешқадам бўлим турибди. СПАЛ 35 очко билан 13-ўринга чиқиб олди. “Ювентус”ни таъқиб этиб келаётган “Наполи” бу турда ғалаба қозонгач, туринликларнинг чемпионлик масаласи камида кейинги тургача кечикадиган бўлди.

СПАЛ – Ювентус 2:1 (0:1, 2:0)
13 апрель, «Stadio Paolo Mazza»
Голлар: 0:1 – 30 Кен, 1:1 – 49 Бонифаци, 2:1 – 74 Флоккари.
СПАЛ – Вивиано, Чонек, Викари, Бонифаци, Миссироли, Скьяттарелла (Вальдифьори, 70), Ладзари, Фарес, Муржиа, Флоккари (Реджини, 85), Петанья (Антенуччи, 89).
Ювентус – Перин, Бардзальи (Бернардески, 81), Де Шильо, Жоау Канселу, Гоцци, Куадрадо, Спинаццола, Бентанкур, Дибала, Кастанос (Николусси-Кавилья, 61), Кен (Мавидиди, 69).
Огоҳлантиришлар: Ладзари (28), Куадрадо (38), Жоау Канселу (45), Флоккари (74), Фарес (83), Миссироли (87), Викари (90).

“НАПОЛИ” САФАРДА АУТСАЙДЕРНИ ЕНГДИ

“Наполи” сафарда “Кьево” билан ўйнади ва 3:1 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритди.

Кутилмаганда сенегаллик ҳимоячи Калиду Кулибали ўзини кўрсатиб, ўйинда 2та гол уришга муваффақ бўлди ва қаҳрамонга айланди. Футболчи 15 ва 81-дақиқаларда “Кьево” дарвозабонини доғда қолдирди. 64-дақиқада эса ҳужумчи Аркадиуш Милик рақиб дарвозасини ишғол қилди. “Кьево” сўнгги дақиқаларда Цесарнинг голи билан жавоб қайтарди.

Бу натижадан сўнг, “Наполи” 67 очко билан 2-ўринда бормоқда. “Кьево” эса 11 очко билан сўнгги ўринда қолди ва А Серияни муддатидан олдин тарк этди.

Кьево – Наполи 1:3 (0:1, 1:2)
14 апрель, «Марк Антонио Бентегоди» стадиони
Голлар: 0:1 – 15 Кулибали, 0:2 – 64 Милик, 0:3 – 81 Кулибали, 1:3 – 90 Цесар.
Кьево – Соррентино, Депаоли, Андреолли, Цесар, Барба, Хетемай, Диуссе, Жаккерини, Вигнато (Лерис, 67), Стемпиньски (Кийине, 80), Межорини (Грубац, 74).
Наполи – Оспина, Хюсай, Кирикеш, Кулибали, Ғулом, Кальехон (Верди, 81), Зелиньски, Фабиан Руис (Юнес, 73), Инсинье (Аллан, 67), Мертенс, Милик.

“ИНТЕР” САФАРДА МУҲИМ УЧ ОЧКОНИ ҚЎЛГА КИРИТДИ

“Интер” сафарда аутсайдерлардан бири “Фрозиноне” билан ўйнади. Чемпионлар Лигаси йўлланмаси учун курашаётган “нерадзурри” учун бу ўйиндаги уч очко жуда зарур эди.

Жамоа ўйинга жиддий тайёргарлик кўриб, рақиби устидан 3:1 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритди. Биринчи бўлимда Ража Наингголан жарима майдони ичида кучли зарба йўллаб, ҳисобни очди. 37-дақиқада Иван Перишич пенальтини аниқ амалга ошириб, голлардаги фарқни оширди. Иккинчи бўлимда Франческо Кассата ҳисобни қисқартирган эди. Аммо сўнгги дақиқаларда Матиас Весино учинчи голни уришга муваффақ бўлди.

Бу натижадан сўнг, “Интер” 60 очко билан 3-ўриндаги мавқеини мустаҳкамлади. “Фрозиноне” 23 очко билан 19-ўринни эгаллаб, А Серияни тарк этишга яқин турибди.

Фрозиноне – Интер 1:3 (0:2, 1:1)
14 апрель, «Stadio Benito Stirpe»
Голлар: 0:1 – 19 Наингголан, 0:2 – 37, пенальти Перишич, 1:2 – 61 Кассата, 1:3 – 90 Весино.
Фрозиноне – Спортьелло, Гольданига, Ариаудо, Капуано, Паганини, Кассата (Чиано, 63), Чибса, Вальцаниа (Майелло, 82), Бегетто, Пинамонти (Дионизи, 88), Чиофани.
Интер – Ханданович, Д`Амброзио, де Врей, Шкриньяр, Асамоа, Весино, Валеро (Гальярдини, 74), Политано (Жоау Мариу, 89), Наингголан, Перишич (Кейта Бальде, 70), Икарди.
Огоҳлантиришлар: Паганини (31), Чибса (35), Весино (48), Чиано (83).

“МИЛАН” “САН-СИРО”ДА “ЛАЦИО”НИ ЕНГДИ

Турнинг марказий ўйини “Сан-Сиро”да ўтказилди. Майдонга Чемпионлар Лигаси йўлланмаси учун курашаётган “Милан” ва “Лацио” клублари тушишди.

Ўйин муросасиз курашларга, эҳтиросларга бой тарзда ўтди. Мезбонлар тўпни назорат қилишда устунликка эга бўлишди. Меҳмонларнинг қарши ҳужумлари эса хавфлироқ бўлди. Ҳар иккала жамоа аввало ўз дарвозаси дахлсизлиги ҳақида бош қотиришди.

79-дақиқада беллашув тақдирини ҳал қилган гол урилди. “Лацио” ҳимоячиси рақибига нисбатан ўз жарима майдонида қўпол ўйнади. Кессиэ белгиланган пенальтини аниқ амалга ошириб, жамоасига ғалаба келтирди.

Бу натижадан сўнг, “Милан” 55 очко билан 4-ўринга чиқиб олди. “Лацио” 49 очко билан 8-ўринни эгаллаб турибди.

Айни пайтда Чемпионлар Лигаси йўлланмаси учун “Рома”, “Аталанта”, “Торино” ва “Сампдория” клублари ҳам даъвогарлик қилмоқда.

Милан – Лацио 1:0 (0:0, 1:0)
13 апрель, «Жузеппе Меацца (Сан-Сиро)» стадиони
Гол: 1:0 – 79, пенальти Кессиэ.
Милан – Рейна, Калабрия (Лаксальт, 67), Мусаккьо, Романьоли (Сапата, 68), Родригес, Кессиэ, Бакайоко, Чалханоглу, Сусо, Пионтек (Кутроне, 84), Борини.
Лацио – Стракоша, Луис Фелипе, Ачерби, Баштуш (Пароло, 81), Ромуло, Милинкович-Савич, Лейва, Луис Альберто, Лулич (Дурмиси, 74), Корреа (Кайседо, 48), Иммобиле.
Огоҳлантиришлар:  Ромуло (9), Луис Альберто (85), Сапата (90).

32-ТУРНИНГ БАРЧА НАТИЖАЛАРИ

13 апрель
СПАЛ – Ювентус 2:1 (0:1, 2:0)
Голлар: 0:1 – 30 Кен, 1:1 – 49 Бонифаци, 2:1 – 74 Флоккари.
Рома – Удинезе 1:0 (0:0, 1:0)
Гол: 1:0 – 67 Жеко.

Милан – Лацио 1:0 (0:0, 1:0)
Гол: 1:0 – 79, пенальти Кессиэ.

14 апрель
Торино – Кальяри 1:1 (0:0, 1:1)
Голлар: 1:0 – 52 Дзадза, 1:1 – 75 Паволетти.
Четлатишлар: Дзадза (73, Торино), Пеллегрини (82, Кальяри), Барелла (90, Кальяри).

Фиорентина – Болонья 0:0

Сампдория – Женоа 2:0 (1:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 3 Дефрель, 2:0 – 53, пенальти Куальярелла.
Четлатиш: Бираски (51, Женоа).

Сассуоло – Парма 0:0

Кьево – Наполи 1:3 (0:1, 1:2)
Голлар: 0:1 – 15 Кулибали, 0:2 – 64 Милик, 0:3 – 81 Кулибали, 1:3 – 90 Цесар.

Фрозиноне – Интер 1:3 (0:2, 1:1)
Голлар: 0:1 – 19 Наингголан, 0:2 – 37, пенальти Перишич, 1:2 – 61 Кассата, 1:3 – 90 Весино.

15 апрель
Аталанта – Эмполи

А СЕРИЯ ЖАДВАЛИ

А СЕРИЯ ТЎПУРАРЛАРИ
22 - Кшиштоф Пионтек (Женоа/Милан, 2 пен), Фабио Куальярелла (Сампдория, 7)
20 - Дуван Сапата (Аталанта, 1)
19 - Криштиану Роналду (Ювентус, 5)
17 - Аркадиуш Милик (Наполи)
14 - Франческо Капуто (Эмполи, 3), Чиро Иммобиле (Лацио, 4)
12 - Андреа Петанья (СПАЛ, 4), Андреа Белотти (Торино, 4), Леонардо Паволетти (Кальяри)
11 - Йосип Иличич (Аталанта), Дрис Мертенс (Наполи, 1)
10 - Жервиньо (Парма), Мауро Икарди (Интер, 4)

33-ТУР ЎЙИНЛАРИ
20 апрель
Парма - Милан
Болонья - Сампдория
Женоа - Торино
Кальяри - Фрозиноне
Лацио - Кьево
Удинезе - Сассуоло
Эмполи - СПАЛ
Ювентус - Фиорентина
Интер - Рома

22 апрель
Наполи - Аталанта

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз