Узбек O'zbek
Вальверде Мессининг аҳволи тўғрисида маълумот берди
Душанба, 15 Апрел
9084

«Барселона» бош мураббийи Эрнесто Вальверде ҳужумчи Лионель Мессининг Чемпионлар Лигаси чоракфиналидан ўрин олган «Манчестер Юнайтед»га қарши жавоб ўйинида майдонга тушишга тайёр эканини айтди.

Эслатиб ўтамиз, 31 ёшли футболчи дастлабки ўйинда Крис Смоллинг зарбасидан сўнг, юзидан жароҳат олган эди.

«Мессининг аҳволи яхши, ҳаммаси жойида, у эртага бўладиган ўйинга тайёр. У жароҳатидан бир неча кун ўтгач, тикланиб олди. Бироқ, руҳий зарбадан ўзига келолмаган эди. Ҳозир ўзини жуда яхши ҳис қилмоқда», — деб Вальверде сўзларини келтирмоқда Marca.

«Барселона» - «Манчестер Юнайтед» ўйини 16 апрель куни ўтказилади. Дастлабки баҳсда каталонияликлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз