Узбек O'zbek
Тухель: «Бундай аҳволда «Лилль»га 1:5 ҳисобида ютқазиш – мутлақо нормал ҳолат»
Душанба, 15 Апрел
3949

«ПСЖ» бош мураббийи Томас Тухель «Лилль» майдонида қабул қилинган 1:5 ҳисобидаги мағлубиятга изоҳ берди. Эслатиб ўтамиз, ушбу баҳсдаги дуранг натижа ҳам парижликларни расман Франция чемпионига айлантирган бўларди.

«Бундай шароитда «Лилль»га 1:5 ҳисобида ютқазишимиз мутлақо нормал ҳолат. Аксинча, бунчалик кам сонли футболчилар билан бу қадар кўп ўйинларда ғалаба қозона олганимизни нормал ҳолат эмас, дейиш мумкин.

Мусса Диаби ва Тило Керер ўйнай олишмасди (иккиси ҳам биринчи бўлимда жароҳат олган жамоадошларининг ўрнига захирадан майдонга тушишди – таҳр.). «Нант» билан ўйинда ким майдонга тушишини билмайман, ахир сафимизда 13-14 футболчи қолган.

Жамоамизнинг ҳаддан ташқари кўп аъзоларидан фойдалана олмаяпмиз, лекин бу ҳақда ҳеч ким гапираётгани йўқ. Лассана Диарра ва Адриен Рабьодан ташқари Неймар, Эдинсон Кавани, Анхель ди Мария, Маркиньос ва Тиаго Сильва бир неча ҳафтадан бери ўйнашмаяпти. Энди бўлса Тома Менье ҳам жароҳат олди.

Булар ҳақида ҳеч ким гапирмаяпти, чунки биз ғалаба қозонишда давом этиб келдик», – дея таъкидлаган Томас Тухель.

Маълумот учун, парижликлар клуби кейинги турни 17 апрель, чоршанба куни «Нант» майдонида ўтказади. Шу ойда клубни Франция кубоги финали ҳам кутмоқда. Бу баҳс 28 апрелда «Ренн»га қарши бўлиб ўтади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз