Узбек O'zbek
Шомуродов: «Гол бўлишини зарба беришим биланоқ сезгандим»
Душанба, 15 Апрел
5137

«Ростов» ҳужумчиси Элдор Шомуродов РПЛ 23-туридаги «Спартак» билан баҳсда ғалаба голи муаллифи бўлганидан сўнг (2:1) клуб расмий сайтига қисқача интервью берди.

«Роман Еременко қанотдан тўпни яхши ташлаб берди, мен эса бош билан зарба бердим. Гол бўлишини зарба беришим биланоқ тушунгандим. Тўп жуда зўр ошириб берилганди», – деди Шомуродов.

– Майдонга чиқишингиздан олдин Валерий Карпин сизга нима деди? (Элдор 63-дақиқада захирадан тушганди – таҳр.)
– У менга доим жамоага ёрдам бериш, гол уриш кераклигини айтади. Бугун ғалаба голини урганим яхши бўлди.

– Ўйинга қўшилишингиздан олдин ҳаяжон кучлимиди?
– Ростовлик мухлислар олдида ҳаяжон доим бўлади. Лекин мен тезда хотиржамлашиб, эътиборимни ўйинга қаратдим.

– 2:1 ҳисоби адолатли бўлдими?
– Иккинчи голни ким урса, ўша ғолиб бўлишини тушуниб тургандим. Айнан шундай ҳам бўлди. «Спартак»да ҳам яхши вазиятлар бўлди, лекин биз ҳам тезкор ҳужумлар уюштирдик.

– Ўйин «Тахтлар ўйини» сериали услубида кечди...
– Бу сериални кўраман, менга жуда ёқади. Аммо ўзимни ундаги бирор қаҳрамонга солиштира олмайман.

Маълумот учун, ушбу ғалабадан сўнг «Ростов» 35 очко билан 6-ўринда бормоқда. Жамоа 5-ўриндаги, кеча ўзи мағлуб этган «Спартак»дан бир очкога ортда қоляпти.

14-рақам эгаси ўзбекистонлик Элдор Шомуродов РПЛнинг бу мавсумидаги 20та турида қатнашиб, иккита гол ва битта самарали пас муаллифи бўлган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз