Узбек O'zbek
Сарри: «Мавсумда 35-марта дарвоза устунини нишонга олдик»
Душанба, 15 Апрел
1282

«Челси» бош мураббийи Маурицио Сарри «Ливерпуль»дан қабул қилинган мағлубият (0:2) ҳақида қуйидагича фикр билдирди.

«Кучли рақибга қарши яхши ўйин ўтказдик. Иккинчи голдан кейин жавоб голи уришимиз мумкин эди. Гол уриш учун иккита ёки учта им  коният бўлди. Менимча, жуда яхши ўйнадик.

Балки айнан ҳозир улар биздан кучлироқдир, лекин биз тўғри йўлдан кетяпмиз. Бугун омад етишмади холос. Мавсумда 35-марта дарвоза тўсинини нишонга олдик.

Тўртликка кириш? Албатта, бу осон бўлмайди. Охиригача курашишимиз керак. Ўта ғалати натижаларни ҳам кутиш мумкин, чунки бошқа жамоалар каби бизда ҳам толиқиш бор», – деган Саррининг сўзларини келтирди Sky Sports.

Маълумот учун, 4-ўриндаги «кўклар»ни «Манчестер Юнайтед»дан 2, «Арсенал»дан 3 очко ажратиб турибди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз