Узбек O'zbek
Нойер ва Ҳуммельс жароҳат олди
Душанба, 15 Апрел
1283

«Бавария» дарвозабони Мануэль Нойер якшанба куни Бундеслига доирасида «Фортуна»га қарши ўйин (4:1) вақтида оёғидаги эски жароҳатини янгилаб олди. Натижада 53-дақиқадан унинг ўрнига Свен Ульрайх ўйинни давом эттирди.

Клуб матбуот хизматидан маълум қилишларича, эндиликда Нойер икки ҳафта майдонга туша олмайди ва мавсумнинг қолган бешта ўйинидан иккитасини ўтказиб юборади. Жамоа «Вердер» ва «Нюрнберг»га қарши баҳсларда Мануэлнинг хизматидан фойдалана олмайди.

Шунингдек, «Фортуна» майдонидаги баҳсда ҳимоячи Матс Ҳуммельс ҳам шикастланган. Эндиликда у вақтинча машғулотларда қатнаша олмайди. Унинг жароҳати ҳақида ҳозирча тўлиқ маълумот йўқ.

Маълумот учун, мюнхенликлар 29-турдан сўнг «Боруссия Д»ни бир очкога ортда қолдирган ҳолда пешқадам бўлиб туришибди. Жамоа кейинги ўйинини 20 апрель, шанба куни ўз майдонида «Вердер»га қарши ўтказади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз