Узбек O'zbek
«Ливерпуль» иккита энг муҳим кўрсаткич бўйича АПЛдаги рекордини янгилаш арафасида
Душанба, 15 Апрел
5270

«Ливерпуль» АПЛ 34-турида «Челси»ни мағлуб этиб, лиганинг бу мавсумидаги 26-ғалабасини нишонлади.

Opta маълумотига кўра, мерсисайдликлар Премьер-лиганинг бир мавсуми давомида ўтказилган ғалабали ўйинлар сони бўйича ўз рекордини такрорлади. Жамоа 2013/14 мавсуми якунига тўртта тур қолганда ҳам 26-ғалабасига эришганди. «Қизиллар» Англия чемпионатининг энг юқори дивизионида бундан кўпроқ ғалабага фақат бир марта – 1979/80 мавсумида эришган, ўшанда 30та ўйинда уч очко олинган.

Шу билан бирга, кечаги ғалабаси билан очколари сонини 85тага етказган «Ливерпуль» бу борада ҳам ўз рекордини такрорлашга яқин келди. Премьер-лига ташкил этилганидан буён клуб бир мавсумда энг кўпи билан 86 очко жамғарган. Бу 2008/09 мавсумига тўғри келади.

Эслатиб ўтамиз, Юрген Клопп жамоаси ўзидан битта ўйин кам ўтказган «Манчестер Сити»дан 2 очкога олдинда бормоқда. Пешқадам навбатдаги тур доирасида 21 апрель, якшанба куни «Кардифф» меҳмони бўлади. Унгача жамоа ЕЧЛ чорак финалининг «Порту»га қарши жавоб ўйинини чоршанба куни сафарда ўтказади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз