Узбек O'zbek
Де Брюйне «Челси»дан нега кетганини ёдга олди
Душанба, 15 Апрел
8193

«Манчестер Сити» яримҳимоячиси Кевин де Брюйне 2014 йилда «Челси»дан кетишига оид баъзи тафсилотларга тўхталиб ўтди.

«Челси»да ўйнаганимда Жозе Моуриньо билан ўртамиздаги муносабат ҳақида ОАВда кўп гапириларди, ваҳоланки биз у билан бор-йўғи икки марта гаплашганмиз холос. Мен 2012 йилларда ижара асосида «Вердер»га ўтишни хоҳлагандим, лекин Моуриньо қолишимни истаётганини маълум қилди. Лекин иккита ўйинда асосий таркибда тушдим-у, кейин захирада ўтирдим. Бу менга ғалати кўринганди. Мен клуб билан муносабатга виждонан ёндашиб, ўзимни трансфер қилишларини сўраганман», – деб эслайди де Брюйне.

Маълумот учун, бельгиялик хавбек 2012 йил ёзида «Генк»дан «Челси»га ўтиб, «кўклар» билан 5,5 йиллик шартнома имзолаган эди. Шундан сўнг дарҳол «Вердер»га ижарага берилган, Бременда бир мавсум муваффақиятли тўп сургач, Лондонга қайтганди. У 2013 йил ёзида «Челси» сафидаги илк расмий ўйинини ўтказган, аммо АПЛда бор-йўғи 3та ўйинда қатнашиб, 2014 йил январида «Вольфсбург»га сотиб юборилганди.

27 ёшли Кевин ҳозирги клуби «Ман Сити»да 2015 йилдан буён ўйнаб келмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз