Узбек O'zbek
Бразилия футбол федерациясининг собиқ президенти миллион франк жаримага тортилди
Душанба, 15 Апрел
600

ФИФАнинг Этика бўйича мустақил қўмитаси тергов палатаси Бразилия футбол федерациясининг собиқ президенти Хосе Мария Маринни 1 млн Швейцария франки миқдорида жаримага тортди.

Ташкилот расмий сайтида маълум қилинишича, функционер, шунингдек, умрбод футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолиятдан четлатилган.

Қайд этиш керак, Хосе Мария Марин 2018 йил август ойида Нью-Йорк суди томонидан тўрт йил муддатга қамоқ жазосига ҳукм қилинганди. У футбол мусобақаларига доир маркетинг ва ҳомийлик шартномалари тузишда 6,55 млн доллар пора олганликда айбланган. Жиноят АҚШда содир этилган, пул маблағлари Америка банклари орқали ўтказилган. Шу боисдан ҳам унинг иши билан Нью-Йоркдаги суд шуғулланган эди.

Маълумот учун, 86 ёшли собиқ амалдор 2012 йил март ойидан 2015 йил апрелига қадар Бразилия футболи раҳбари лавозимида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йили АҚШ федерал прокурорлари ФИФАдаги коррупцияга доир жиноий иш қўзғатган, бу иш доирасида футбол оламидаги бир қатор амалдорлар ҳибсга олиниб, ташкилот президенти Зепп Блаттер истеъфо берганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз