Узбек O'zbek
«Бенфика» Жоау Фелиш бўйича 75 млн евролик таклифни рад қилди
Душанба, 15 Апрел
5098

«Бенфика» ҳужумчи Жоау Фелиш трансфери бўйича «Ювентус» таклифига рад жавобини берди, деб хабар бермоқда O Jogo.

Маълум қилинишича, «Юве» 19 ёшли португал учун 75 млн евро таклиф қилган, аммо Лиссабон клубини бу миқдор қониқтирмаган. Қайд этилишича, Фелишнинг шартномасида товон пули 120 млн евро деб кўрсатилган.

Эслатиб ўтамиз, Жоау ўтган ҳафта Европа лигаси чорак финали доирасида «Айнтрахт»га қарши Лиссабонда кечган илк ўйинда (4:2) учта гол ва битта голли пас муаллифи бўлганди. Натижада у мусобақа тарихида ҳет-трик қайд этган энг ёш футболчига айланиш баробарида халқаро миқёсдаги илк шахсий совринини қўлга киритди – Европа лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлди.

Аввалроқ туринликлар Фелиш трансфери учун харажатни ҳужумчи Пауло Дибалани сотиб юбориш орқали қопламоқчи экани хабар қилинганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз