Узбек O'zbek
Андижонда «Биз футболни танлаймиз» шиори остида флешмоб ўтказилди
Душанба, 15 Апрел
811

14 апрель куни Андижон шаҳридаги Регистон майдонида «Биз футболни танлаймиз» шиори остида флешмоб ўтказилди. Мазкур оммавий тадбирда 500 га яқин ёш футболчилар ўзлари танлаган спорт турининг ўзига хос эканлигини намойиш қилдилар.

Вилоят футболи фахрийлар ва спорт жамоатчилиги иштирок этган флешмобда Андижон вилоят футбол ассоциацияси вакили Бекзодбек Каримов сўзга чиқди:

«Мазкур флешмобни  ўтказишдан кўзланган мақсад футболнинг ёш авлод ўртасидаги тарғиботини янада кучайтириш, бу орқали келажакда иқтидорли ўйинчилар етишиб чиқишини таъминлаш», - деди Бекзодбек Каримов.
 
Шунингдек, тадбир давомида «Андижон» клубининг собиқ футболчилари Бахтиёр Ҳамидуллаев ва Лочин Солиевлар ёш футболчиларга мастер-класс ўтиб беришди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз