Узбек O'zbek
Сарри «Ливерпуль» билан ўйиндан аввал: «Босимнинг зараридан фойдаси кўпроқ»
Якшанба, 14 Апрел
2494

«Челси» бош мураббийи Маурисио Сарри Англия Чемпионати 34-туридан ўрин олган «Ливерпул»га қарши ўйиндан олдин рақиб ҳақида илиқ фикрлар билдирди.

«Ливерпуль» айни дамда Англиянинг энг кучли клубларидан бири, шу сабаб кучли тўртликка кириш учун бизга керак бўладиган очколарни «Энфилд»да қўлга киритишимиз осон бўлмайди. Шундай бўлса-да, биз ғалаба учун курашамиз.

Айни дамда «Челси»нинг жисмоний ва руҳий ҳолати жуда яхши. «Ливерпуль» чемпионлик учун курашмоқда, шу сабаб улар катта босим остида. Чемпион бўлишни истаган жамоа узоқ вақт босим остида ўйнашга ҳам одатланиши керак. Босимнинг зараридан фойдаси кўпроқ»,- дейди Сарри.

«Ливерпуль» –  «Челси» ўйини бугун, 14 апрель куни Тошкент вақти билан 20:30 да бошланади. «Ливерпуль» айни дамда 82 очко билан Премьер-Лигада етакчилик қилмоқда. «Челси» ҳисобида 66 очко бор ва лондонликлар 4-ўринга жойлашишган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз