Узбек O'zbek
«МЮ» пенальтилар эвазига ғалаба қозониб, турнир жадвалида юқорилади
Якшанба, 14 Апрел
4993

Англия Премьер-лигасининг 34-турида «Манчестер Юнайтед» «Вест Ҳэм Юнайтед»ни қабул қилди. Манчестердаги «Олд Траффорд» стадионида кечган учрашув майдон эгаларининг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйиндаги биринчи голга «қизил иблислар» яримҳимоячиси Поль Погба муаллифлик қилди, у 19-дақиқада пенальтини аниқ ижро этди. Иккинчи бўлим бошида «болғачилар» ҳавбеки Фелипе Андерсон Мануэль Лансинининг узатмасини голга айлантириб ҳисобни тенглаштирди. 80-дақиқада Погба яна бир марта 11 метрлик жарима зарбасидан унумли фойдаланиб, жамоаси ғалабасини таъминлади.

Бу ғалаба эвазига «Манчестер Юнайтед» очколари сонини 64тага етказиб, Англия чемпионати турнир жадвалида «Арсенал»ни қувиб ўтиб (63 очко ва захирада бир ўйин), бешинчи ўринга кўтарилди, «Вест Ҳэм» 42 очко билан 11-ўринда жойлашган.

35-турни лондонликлар жамоаси 20 апрель куни ўз уйида «Лестер Сити»га қарши ўтказади, Сульшер шогирдлари 21 апрель куни Ливерпулда «Эвертон» меҳмони бўлади.

Англия чемпионати
34-тур
Манчестер Юнайтед – Вест Ҳэм 2:1 (1:0, 1:1)
Голлар:
1:0 – 19, пенальти Погба, 1:1 – 49 Фелипе Андерсон, 2:1 – 80, пенальти Погба.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Диогу Далот, Смоллинг, Жонс, Рохо (Перейра, 75), Погба, Фред, Лингард, Мата (Рэшфорд, 55), Марсиял, Лукаку (Гринвуд, 75).
Вест Ҳэм – Фабианьски, Сабалета (Фредерикс, 76), Бальбуэна, Огбонна, Масуаку, Райс, Фелипе Андерсон, Нобл, Снодграсс, Лансини (Диангана, 62), Эрнандес (Антонио, 73).
Огоҳлантиришлар: Мата (34), Фредерикс (79).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз