Узбек O'zbek
«МЮ» пенальти тепишда рекорд ўрнатди
Якшанба, 14 Апрел
4676

«Манчестер Юнайтед» АПЛнинг 34-турида «Вест Ҳэм»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Ўйинда Поль Погба икки марта пенальтини аниқ ижро этиб, жамоасига ғалаба келтирди.

Gracenote Live маълумотига кўра, «Манчестер Юнайтед» премьер-лиганинг жорий мавсумида 12 марта пенальти тепган ва бу клуб учун чемпионат тарихидаги рекорди ҳисобланади. Бу шунингдек, жорий мавсумда АПЛдаги энг юқори кўрсаткич ҳисобланади («Кристал Пэлас»да – 11та).

Погба АПЛнинг жорий мавсумида 7 пенальти ижро этган, ундан яхшироқ кўрсаткични манчестерликлар сафида фақат Руд ван Нистелрой қайд этган, у 2002/03 йилги мавсумда «МЮ» сафида 8 марта пенальтидан гол урган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз