Узбек O'zbek
«Google ҳам ёрдам бермаяпти» – Сульшер «МЮ»нинг графигини тушунмаётганини айтди
Якшанба, 14 Апрел
8259

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер «Вест Хэм»га қарши кечган АПЛ 34-туридан ўрин олган ўйиндан сўнг жамоасининг Чемпионлар Лигасида нега сешанба куни ўйнашини тушунмаётганини айтди.

«Кимдир менга тушунтириб берсин, нега биз чорак финалнинг биринчи ўйинини чоршанба куни, жавоб ўйинини эса сешанба куни ўтказишимиз керак? Бошқа жамоалар эса биринчи ўйинни сешанба куни, жавоб баҳсини чоршанба куни ўйнашади (бошқа жамоаларда икки ўйин орасидаги фарқ каттароқ демоқчи).

Нима учун бунақа бўлаётганини тушуниш учун Google’дан қидириб кўрдик, лекин фойда бўлмади. УЕФА нимага асосланиб бунақа қилаётганини билмадим, лекин бу қоида ўзгариши керак»,- дейди Сульшер.

«МЮ» Чемпионлар Лигаси чорак финалидан ўрин олган «Барселона»га қарши биринчи ўйинни 10 апрель чоршанба куни ўтказганди. Жавоб баҳси эса 16 апрель сешанба куни бўлади. Икки ўйин орасида 6 кун вақт бор. Таққослаш учун «Ливерпуль» ва «Порту» клублари ўртасилаги икки ўйин орасида 8 кун фарқ бўлади.

Лекин УЕФА бежизга «МЮ» ва «Барселона» ўртасидаги ўйинларни аввал чоршанба, кейин сешанба кунига қўймаган. Чунки 2018-21 йиллар учун ишлаб чиқилган регламентга кўра, Чемпионлар Лигасида қатнашувчи барча жамоалар сешанба ва чоршанба кунларида тенг миқдорда ўйинларда иштирок этиши керак.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз