Узбек O'zbek
«Боруссия» Д Бундеслигада биринчи ўринга қайтди
Якшанба, 14 Апрел
5206

Германия чемпионатининг 29-турида Дортмунднинг «Боруссия» клуби «Майнц»ни қабул қилди. Дортмунддаги «Сигнал Идуна Парк» стадионида кечган учрашув майдон эгаларининг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

«Боруссия» ҳавбеки Жейдон Санчо 17-дақиқада Марио Гётценинг пасидан кейин ҳисобни очди. Танаффусга қадар Санчо дублни расмийлаштирди, иккинчи голда уни Томас Делейни голли пас билан таъминлади. 83-дақиқада «Майнц» ҳужумчиси Робин Квайсон жавоб голини урди.

Бу ғалабадан кейин «Боруссия» 66 очко тўплаган ҳолда Бундеслига турнир жадвалида биринчи ўринга кўтарилди. «Бавария» 64 очко билан иккинчи ўринда, аммо мюнхенликлар клуби 29-тур доирасидаги «Фортуна»га қарши ўйинни бугун ўтказади ва агар ғалабага эришса, биринчи ўринга қайтиши мумкин. «Майнц» 33 очко билан 12-ўринда жойлашган.

Германия чемпионати
29-тур
Боруссия Д – Майнц 2:1 (2:0, 0:1)

Голлар: 1:0 – 17 Санчо, 2:0 – 24 Санчо, 2:1 – 83 Квайсон.
Боруссия Д – Бюрки, Вольф (Загаду, 78), Вайгль, Аканжи, Диалло, Витцель, Дилэйни, Санчо, Ройс, Бруун Ларсен (Филипп, 72), Гетце (Топрак, 90).
Майнц – Мюллер, Донати, Гбамен, Хак, Ниакате, Аарон Мартин, Боэтиюс, Кунде (Баку, 46), Латца (Уджа, 82), Матета (Квайсон, 56), Онисиво.
Огоҳлантиришлар: Матета (42).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз