Узбек O'zbek
А Серия. СПАЛ 62 йилдан буён илк бор "Ювентус"ни мағлуб этди
Якшанба, 14 Апрел
1206

Италия чемпионати 32-тури доирасида СПАЛ ўз майдонида "Ювентус"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Биринчи бўлимда Мойзе Кин меҳмонларни ҳисобда олдинга чиқди. Иккинчи бўлимда майдон эгалари Кевин Бонифаци ва Сержио Флоккарининг голлари эвазига ғалабани қўлга киритди. 

Шу тариқа, СПАЛ "Ювентус"ни 62 йилдан буён илк бор мағлуб этди. Жамоа бундан олдин 1957 йили ўз майдонида "Ювентус"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этган эди. Бундан ташқари, СПАЛ 1962 йилги Италия кубоги яримфинали доирасида ҳам "Ювентус" устидан 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган. 

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз