Узбек O'zbek
«Уэска» Месси ва «Барселона»ни мазах қилди
Шанба, 13 Апрел
15380

«Уэска» клуби 13 апрель куни Примера 32-тури доирасида «Барселона»ни қабул қилади.

Аввалроқ, каталонияликларнинг бир қанча етакчилари, хусусан Лионель Месси ҳам ўйинни ўтказиб юбориши маълум бўлган эди.

Бу ҳолат мезбонларнинг эътиборидан четда қолмади ва улар твиттерда қуйидаги мазмундаги хабарни қолдиришди:

«Шанба куни «Эл-Алькорас»га тезлик, дриблинг ва гол уриш бобида тенгсиз аргентиналик ҳужумчи келмаслигини билиб қолдик. Аммо ҳимоячимиз Эсекиел Авила уни тўхтатиб қолишга тайёр эди. Ҳеч нарсани тушунмаяпмиз».

Эслатиб ўтамиз, Месси мураббийлар штаби қарорига кўра бу ўйин қайдномасига киритилмади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз