Узбек O'zbek
«Шальке» Бундеслигадаги охирги 12та ўйинида фақат битта ғалабага эришди
Шанба, 13 Апрел
556

Бундеслиганинг 29-тури «Нюрнберг»–«Шальке» учрашуви билан старт олди.

Шимолий Бавариядаги баҳснинг 82-дақиқасида мезбонлар япониялик Яя Кубонинг голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олишди, аммо орадан уч дақиқада ўтиб, Матич Настасич жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.

Ушбу натижадан сўнг гелзенкирхенликлар турнинг бошқа ўйини якунига кўра жадвалдаги 14-ўринни бой бериб, 15-поғонага тушиб қолиши мумкин. 17-ўриндаги «Нюрнберг» эса хавфли ҳудуддан чиқиш имкониятини яна пасайтирди.

Қайд этиш керак, «Шальке» Бундеслига доирасидаги охирги 12та ўйинида фақатгина сўнгги ўриндаги «Ҳанновер»ни енга олган холос. Қолган баҳсларнинг 9тасида мағлубият, 2тасида дуранг қайд этган.

Эслатиб ўтамиз, март ойи ўрталарида «Шальке»да бош мураббий алмашган, Доменико Тедеско ўрнига Хуб Стевенс тайинланган эди.

Нюрнберг – Шальке 1:1 (0:0, 1:1)
Голлар: 1:0 – 82 Кубо, 1:1 – 85 Настасич.
Нюрнберг – Матения, Бауэр, Мюль, Эвертон, Ляйбольд (Кубо, 50), Эррас, Матеус Перейра, Левен, Беренс, Керк, Исхак.
Шальке – Нюбель, Стамбули, Сане, Настасич, Маскарель, Калиджури, Очипка, Бужеляб (Руди, 81), Харит (Бенталеб, 67), Бургшталлер, Скрибски (Эмболо, 46).
Огоҳлантиришлар: Маскарель (72), Матеус Перейра (78), Стамбули (90).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз